туришини тушунтириб уқтиришдир. Аммо Пайғамбаримиз с.а.внинг: «Лекин мендан кейин пайғамбар бўлмайди», деган сўзига келсак, бу Алини Ҳорунга ўхшатишдан пайғамбарликни мустасно қилишдир. Чунки Ҳорун пайғамбар эди. У пайғамбар бир ёққа кетиб йўқ бўлган пайтида унга ўринбосар бўлган пайғамбар эди. Алининг манзилати Ҳоруннинг пайғамбарлик манзилатига ўхшар экан деган гумон пайдо бўлмаслиги учун Росулуллоҳ с.а.в. пайғамбарликни мустасно қилдилар. Пайғамбаримиз с.а.внинг: «мендан кейин пайғамбар бўлмайди» деган сўзи вафотимдан кейин демакдир, деб айтилмайди. Чунки гап ҳаётлик чоғида ўринбосар қилиш ҳақида кетяпти. Зеро Ҳорун Мусо вафотидан кейин эмас, балки унинг ҳаётлик чоғида, йўқ бўлган пайтида пайғамбар эди ва у Мусониниг ҳаётлик чоғида йўқ бўлган пайтида унинг қавми устидан унинг ўринбосари бўлган эди. Демак Росулуллоҳ с.а.в. Ҳорун Мусонинг ҳаётлик чоғида у бир ёққа кетиб, йўқ бўлиб турган пайтида пайғамбар бўлгани учун ҳамда Алининг пайғамбар эмаслигини билдириш учун: «Лекин мендан кейин пайғамбар бўлмайди» дедилар. Қолаверса Росулуллоҳ с.а.в. Ҳоким ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Ҳорун Мусонинг ҳаётлик чоғида вафот этганини бизга маълум қилганлар. Демак вафот этишдан кейин халифа қилиб қолдириш мавзусига ўрин қолмайди. Чунки Ҳорун ва Мусо воқеасида бундай мавзу мавжуд эмас. Ҳорун борасида ҳам ва Али борасида ҳам бундай мавзу мавжуд эмас.
Ҳадиснинг маъноси мана шу бўлиб, унда халифа қилиб қолдиришга ҳеч қандай ишора йўқ. Бу ҳадисдан Росулуллоҳ с.а.в. ўзи вафот этганидан кейин Алининг мусулмонларга халифа бўлишини кўрсатган деган маъно мутлақо тушунилмайди. Чунки бу ҳадис Алининг Росулуллоҳ с.а.в. Табук ғазотига кетган пайтларида пайғамбар аҳлига қараб туриш учун ўринбосар қилиб қолдирилгани ҳақида ворид бўлган. Аммо Пайғамбаримиз с.а.внинг бу ҳадисдаги: «Ҳорун Мусодан қандай манзилатда бўлган бўлса сен ҳам мендан шундай манзилатда бўлишингга розимасмисан», деган сўзлари ҳақидаги қолган ривоятларга келсак, уларнинг орасида Бухорий ривояти каби ва Муслим Саъднинг икки ўғли: Омир ва Иброҳимдан қилган ривоят каби саҳиҳлари ҳам ва саҳиҳ эмаслари ҳам бор. Лекин уларнинг ҳаммасида шу матннинг ўзи келтирилади. Бундан эса бу ҳадис Табукда ва Табукдан бошқа
92-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247
|